Ички ишлар органларида “Маънавият ойлиги” доирасида Академия курсантлари учун “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Ёшларнинг билим салоҳиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган ўйинда кундузги таълим курсантларидан иборат жами 16 та жамоа иштирок этди.
Мусобақа саралашида 6 тадан савол ўйналди ва умумий натижаларга кўра энг кўп балларни қўлга киритган икки жамоа финалга чиқди. Ҳал қилувчи босқичда иштироклар ҳакамлар ҳайъати томонидан йўлланган 12 та саволга тўғри ва аниқ жавоб топишга ҳаракат қилишди.
Танлов натижаларига кўра, 9 балл тўплаган 2-ўқув курсининг 4-отряди курсантлари “Заковат” интеллектуал ўйинида ғолиб бўлди. Жамоа иштирокчиларини “Маънавият ойлиги” сўнггида тақдирлаш режалаштирилган.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати