Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантимиз Осиё чемпионатига йўлланма олди

18 Февраль 2022, 10:02

1171

Жорий йилнинг 15-18 февраль кунлари Самарқанд шаҳри армрестлинг бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки юз нафардан ортиқ ўғил-қиз ўз имкониятини синаб кўрди. Иштирокчилар совринли ўринлар билан бир қаторда, қитъа чемпионати учун бериладиган йўлланма учун кураш олиб бордилар.

65 кг. вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги баҳсларда ИИВ Академияси курсанти Алишер Тожиев энг яхши натижани қайд этган ҳолда мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Тажрибали мураббийи қўл остида шуғулланиб келаётган умидли вакилимиз энди шу йилнинг апрель ойида ўтказиладиган Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech