Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Коррупция – нафсга қуллик

11 Апрель 2022, 11:04

1622

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Янги Ўзбекистонни коррупциядан холи мамлакатга айлантиришда бирлашайлик!” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.

Сиртқи таълим факультети тингловчилари иштирок этган тадбирда коррупциянинг давлат ва жамият ҳаётига таъсири, ушбу иллатни озиқлантирувчи омиллар, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳақида сўз борди.

Ўқув даргоҳи профессори Шариф Қобилов ўз маърузасида коррупциянинг келиб чиқиш сабабларига йиғилганлар эътиборини қаратди. Ушбу иллатга бутунлай барҳам беришнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш билан бир қаторда, энг аввало, инсонлар онгида соғлом иммунитетни шакллантириш, жамият илдизига раҳна урувчи хатарга қарши ҳамжиҳатликда курашиш лозимлигини таъкидлади. “Долзарб масалага давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Муҳтарам Президентимиз ўз чиқишларида ушбу муаммога алоҳида тўхталиб, тегишли вазифаларни белгилаб берадилар. Сўнгги йилларда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика комиссиясининг ташкил этилгани, давлат дастурлари асосида амалга оширилаётган чора-тадбирлар коррупциянинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда”, - деди нотиқ.

Тадбирда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг таълим муассасалари бўйича бўлими тезкор вакили А.Аҳмедов ҳам сўзга чиқиб, айрим ички ишлар органи ходимлари томонидан содир этилаётган коррупциявий жиноятларни мисол келтирган ҳолда ушбу иллатга қарши муросасиз кураш олиб борилаётганини билдирди. Тингловчилар келгусидаги хизмат фаолиятларида коррупцияга йўл қўймасликлари, унинг аянчли оқибатларидан доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишларини уқтирди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган давра суҳбатида соҳага доир ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, ички ишлар органи вакиллари олдида турган муҳим вазифалар, хусусан, коррупцияга қарши хулқ-атворни шакллантириш йўллари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech