Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Комплекс ассесмент – замонавий ва самарали ёндашув

9 Ноябр 2026, 20:48

123

ИИВ академияси магистратураси тингловчиларининг касбий кўникмалари, шахсий сифатлари ва компетенциялари комплекс баҳоланди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини трансформация қилиш тўғрисидаги қарорида раҳбарларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш, касбий компетенциялари, бошқарув кўникмалари ва лидерлик салоҳиятини аниқлаш ҳамда мониторинг қилиш бўйича тегишли вазифалар белгиланган.

Ана шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги қошидаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирга магистратуранинг “ташкилий-тактик бошқарув” ва “ташкилий-стратегик бошқарув” мутахассислик йўналишларида таълим олаётган 24 нафар тингловчи жалб қилинди.

Комплекс ассесмент жараёнида тингловчиларнинг касбий кўникмалари, шахсий сифатлари ҳамда компетенциялари IQ тести (Intelligence Quotient), психологик ва коррупциявий барқарорлик тести, вазиятли тест (Situational Judgement Test), шунингдек BMI диагностика (Body Mass Index), компетенциялар бўйича интервью ҳамда “Қарор қабул қилиш” амалий ўйини (Decision Making Game) ёрдамида комплекс баҳоланди.

Айтиш жоизки, мазкур тизим таълимни янгича мезонлар асосида ташкил этиш баробарида, тингловчиларнинг касбий салоҳиятини ошириш, бошқарув кадрлари тайёрлашда юқори самарадорликка эришиш имконини беради.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech