Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Китобга эътибор – маънавиятга эътибор

16 Январь 2022, 04:01

2083

ИИВ Академиясида китоб ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тадбир давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори доирасида ташкил қилинди.

Ярмарка ишида “Ғaфур Ғулом”, “Адолат”, “Yuridik adabiyotlar Publish” ва бошқа таниқли нашриётларда чоп этилган бадиий, илмий ҳамда жаҳон адабиёти намуналари сотувга қўйилди. Китоблар орасида ички ишлар органлари ходимларининг ўқиши учун тавсия этилган 39 турдаги адабиётнинг ўрин олгани китобхонларда катта қизиқиш уйғотди.

Ахборот-ресурс маркази ходимларининг маълумотига кўра, ярмарка давомида салкам мингга яқин турли мазмундаги адабиётлар харид қилинган.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech