Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Китоб – маънавият сарчашмаси

21 Апрель 2022, 10:04

1335

Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари учун “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида “Газета ва китоб қариндош” шиори остида тадбир ўтказилди.

Халқимизнинг бой меросида китоб ўқишнинг фойдали хусусиятлари ҳақида қимматли маълумотлар кўп. Мунтазам мутолаа билан шуғулланиб турувчи инсоннинг саломатлиги бардам, фикри теран, хотираси мустаҳкам бўлиши аксариятимизга аён. Аммо китоб билан ошно тутинишнинг энг муҳим жиҳати бор. У ҳам бўлса, кишини маънавий комилликка, гўзал хулқ-атвор ва фазилатлар соҳиби бўлишга ундашидир.

Бугун жамиятимизда китобхонлик маданиятини юксалтиришга устувор аҳамият қаратилиб, ёшларнинг китоб ўқиши, бой тарихимиз, илмий-адабий меросимизни чуқур ўрганиши учун барча имкониятлар яратилмоқда. Миллий маънавиятимизга ёт иллатлар таъсири авж олаётган ҳозирги шароитда китобсевар ёшлар сафининг кўпайиши жамиятимизда кечаётган янгиланишларга мустаҳкам қанот бағишлаши, шубҳасиз.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Салим Ашур, таниқли ёзувчи Нурилла Чори сўз олиб, ахборот технологиялари жадал ривожланаётган ҳозирги даврда китоб ўқишнинг бебаҳо аҳамияти, инсоннинг шахс сифатида шаклланиши, маънавий қувват олиши, ҳаётда муносиб ўрин топишида мутолаа маданиятининг ўрни ҳақида қимматли фикрларини айтиб ўтишди. Меҳмонлар ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара асарларида илгари сурилган умумбашарий ғоялар ҳақида тўхталиб, курсантларни китобхонликка даъват этдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech