Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Кичик финал”: машғулотлар давом этмоқда

04 Январь 2024, 09:01

530

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилаётган “Кичик финал” комлекс ўқув машғулотлари курсантларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамламоқда.

 Айтиш жоизки, машғулотларга кундузги таълимнинг тезкор-қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов, эксперт-криминалистика, хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш, жазони ижро этиш ва ташкилий-штаб фаолиятлари бўйича ташкил этилган ихтисослик йўналишларида таълим олаётган барча курсантлар жалб қилинган.

Куни кеча 2-ўқув курси билан ташкил этилган комплекс машғулотлар якунланди. Бир ҳафта давомида курсантлар ўз ихтисослик йўналишлари бўйича эгаллаган назарий билимларини амалий жиҳатдан қўллаш имконига эга бўлдилар. Мутахассислик кафедралари томонидан ишлаб чиқилган топшириқларнинг қай тартибда бажарилиши, мавзу доирасида амалга оширилган процессуал ҳаракатлар профессор-ўқитувчилар ҳамда тажрибали амалиёт ходимлари томонидан баҳолаб борилди. Машғулотлар якунида ютуқлар ва камчиликлар таҳлил қилиниб, ёшларга зарур тавсиялар берилди.

Айни пайтда “Кичик финал” комлекс ўқув машғулотлари битирувчи босқич курсантлари билан қизғин давом эттирилмоқда. Ўқув жараёнига татбиқ қилинган бу каби механизмлар таълим сифатини янада оширишга, курсантларнинг келгуси фаолияти учун асқотадиган фойдали кўникмалар ҳосил қилишига, энг муҳими,  соҳа учун малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилмоқда.

ИИВ академияси ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech