Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Касбий ва бошқарувчанлик маҳорати юксалтирилади

04 Февраль 2022, 10:02

1605

Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғининг буйруғи асосида ўқув-саф қисми офицерлари учун машғулотлар ташкил этилмоқда.

Ўқув йиғини ходимларнинг ўзгарувчан шахсий таркибни бошқариш маҳоратини юксалтириш, ташкилий-ҳуқуқий ва тарбиявий-психологик билимларини мустаҳкамлаш орқали курсантлар билан олиб бориладиган тарбиявий ишларнинг самарадорлигини кучайтириш, ўзгарувчан таркибнинг касбий, жанговар-жисмоний ва ахлоқий-руҳий тайёргарлигини замон талаблари даражасида ташкиллаштиришдан иборат.

Таъкидлаш керакки, машғулотларнинг дастлабки босқичи икки ойга мўлжалланган бўлиб, унда “Курсантлар жамоасини умумҳарбий низомлар талаблари асосида бошқариш”, “Ҳарбий таълим муассасалари курсант (тингловчи)ларининг хизматни ўташ тартиби”, “Ўзгарувчан шахсий таркиб билан қонунийлик ҳамда хизмат интизомига қатъий риоя қилишни таъминлашга йўналтирилган тарбиявий ишларни олиб бориш”, “Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш”, “Замонавий раҳбарнинг маданияти ва маънавий қиёфаси”, “Бошқарув қарорларини қабул қилишда шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари”, “Бошқарувда юзага келадиган зиддиятларни бартараф этишда ёш даврлари психологиясининг аҳамияти”, “Ўқув-саф қисми офицерининг курсантларни бошқариш фаолиятида “профайлинг” методининг ўрни”, “Ҳарбий интизомни мустаҳкамлашнинг психологик асослари” каби мавзулар қамраб олинган.

Машғулотлар таълим жараёнидаги илғор ёндашув ва интерфаол методлар ёрдамида ўқув муассасасининг малакали профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда, Бош прокуратура, Қуролли Кучлар академиялари ҳамда турдош олий ўқув юртларининг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилиши режалаштирилган. Ўқув йиғини якунида ходимлар тест синови топшириб, якка тартибдаги суҳбатдан ўтадилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech