Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Жиноятчилик оқибатлари тушунтирилди

20 Ноябр 2026, 16:14

158

Пойтахтимиздаги ИНҲА университетида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга бағишланган профилактик тадбир ўтказилди.

Ёшлар куни муносабати билан ташкил қилинган тадбирда масъуллар, талабалар ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари иштирок этди.

Учрашувда маҳаллалардан хавфсиз муҳитни шакллантириш, халқимиз осойишталигини таъминлаш, жиноятчилик омилларига барҳам бериш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга, ёшлар томонидан киберфирибгарлик, безорилик, ўғирлик, гиёҳвандлик ва бошқа турдаги жиноятлар кўп содир этилаётгани, улар ўртасида соғлом муҳитни қарор топтириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, профилактик ишларни самарали ташкил этиш долзарб вазифа эканлиги айтиб ўтилди.

Тарғибот тадбирида ёшлар тарбияси ва маънавиятига салбий таъсир кўрсатаётган иллатлар ҳақида ҳам сўз борди. Бу борада ёшлар билан манзилли ишлаш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкиллаштириш, ёшлар қалбида миллий қадриятларга ҳурмат ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни жамият ва юрт манфаатларига юксак дахлдорлик руҳида камол топтириш лозимлиги таъкидланди.

Мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида ёшлар жиноятчилигига сабаб бўлаётган омиллар, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик оқибатида келиб чиқадиган ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масалалари юзасидан атрофлича тушунча берилди.

Талабаларни огоҳликка чақириш ва келажак тақдирига дахлдорлигини ошириш мақсадида “Ҳаёт академияси” фильми намойиш этилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech