Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Яшил ҳудудлар – ободлик нишонаси

04 Апрель 2022, 10:04

1750

 Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.  

Эзгу ташаббус доирасида эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” тадбирларига Ички ишлар вазирлиги академияси жамоаси ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.      

Таълим муассасаси ходимлари ва курсантларидан иборат ташаббускор гуруҳ томонидан Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармасига қарашли “Ўзбекистон” санаториясида кўчат экиш тадбирлари амалга оширилди. Акция доирасида сиҳатгоҳ ҳудуди, ариқ ва йўллар, экинзорлар ободонлаштирилиб, 800 тупдан зиёд мевали ҳамда манзарали кўчатлар экилди. Деворлар, дарахт ва буталарга ишлов берилди. 

Эзгуликка йўғрилган ташаббус пойтахтнинг Чилонзор туманидаги “Кўтарма” маҳалласида қизғин давом эттирилди. Атроф-муҳитни кўкаламлаштириш ишларига туман фаоллари, маҳалла оқсоқоллари бош-қош бўлишди. Пок ниятлар билан эрга бирин-кетин навниҳоллар қадалди. Маҳалла бўйлаб ободончилик тадбирлари амалга оширилиб, ён-атроф гулу гулзорга айлантирилди.

Юртимизни янада обод ва фаровон қилиш йўлидаги хайрли ишлар шу кунларда кенг қулоч ёймоқда.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech