Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янгиликлар қисқа сатрларда

18 Февраль 2022, 10:02

1694

ИИВ Академиясининг ихтисослашган кафедралари ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбати кундузги таълим курсантлари учун фойдали тавсияларга бой бўлди.

Тадбир ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланди.

Тажрибали профессор-ўқитувчилар “Ёшлар ҳуқуқбузарлигини барвақт олдини олишнинг асосий йўналишлари”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида психологиянинг ўрни”, “Ёшлар ҳуқуқбузарлигининг олдини олишда “маҳаллабай” ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари”, “Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” мавзуларига тўхталиб ўтдилар.

***

Жиноят ҳуқуқи кафедрасининг тажрибали педагоглари илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича курсантларга зарур тавсиялар бердилар.

“Адолат” иқтидорли курсантлар илмий тўгараги аъзолари иштирок этган давра суҳбатида ҳуқуқшунослик илмининг ўзига хос хусусиятлари, илмий натижаларни расмийлаштириш тартиби, жиноят ҳуқуқига оид долзарб масалаларга илмий жиҳатдан ёндашиш масалалари ҳақида сўз борди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech