Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги” давом этмоқда.
Ойлик доирасида тизим тасарруфидаги таълим масканларида ҳам қатор маънавий-маърифий учрашувлар ўтказилмоқда. Ички ишлар вазирлиги академия томонидан ташкил этилган галдаги тадбир пойтахтимиздаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ва Қатағон қурбонлари давлат музейида бўлиб ўтди.
Она Ватанимиз мустақиллиги учун курашиб, мустабид тузум қатағонига учраган улуғ аждодларимизнинг мураккаб қисмати ёритилган тарихий ҳужжатлар, архив материаллари курсантларни миллий ўзлигимизни, истиқлолдек бебаҳо неъматнинг қадр-қимматинини англашга ундади, десак, муболаға бўлмайди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати