Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Қисқа сатрларда

18 Ноябрь 2021, 07:11

596

Пойтахтимиздаги ИИВ Академияси оталиққа олган 121-сонли ўрта умумтаълим мактабида “Муқаддасдир, Ватан байроғи!” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг ўттиз йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда ўқувчи ёшлар спортнинг арқон тортиш, эстафетали югуриш ва  минифутбол турларидан беллашдилар.

Кўтаринки руҳда ўтган мусобақа якунида совриндорлар диплом ҳамда совғалар билан тақдирланди.

***

Академиянинг Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси томонидан уюштирилган давра суҳбати ўқувчиларнинг ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтирди.

Пойтахтимиздаги 121-сонли ўрта умумтаълим мактаби мезбонлик қилган тадбирда кафедра профессор-ўқитувчилари давлатимиз байроғи қабул қилинган куннинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тушунчалар бердилар.

Ўзбекистон байроғининг қабул қилиниши жараёни, давлат рамзларига муносабат борасида қонунчиликда назарда тутилган нормалар, шунингдек давлат байроғи тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш тартиби юзасидан билдирилган мулоҳалар ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилди.

***

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти доценти Дилафрўз Тўраева Академиянинг кундузги таълим бакалавриати биринчи босқичида таълим олаётган курсант қизлар билан мулоқот қилди.

 

 

Малакали психолог-мутахассис маънавий қадриятларнинг шахс психологик ҳолатига таъсирини тушунтириб ўтди. Суҳбат давомида касбий фазилатларни шакллантирувчи психологик машқлар ҳам ўтказилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech