Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Интернетдаги яширин таҳдидлар қанчалик хавфли?

27 Апрель 2022, 10:04

1671

Глобал интернет тармоғининг фойдали томонлари билан бирга, салбий жиҳатларидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Айниқса ҳозирги мураккаб шароитда ёшларни виртуал оламдаги хуружлардан ҳимоя қилиш долзарб вазифага айланмоқда.

Ички ишлар вазирлиги қошидаги 1-сонли академик лицейда “Ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши ва бунинг зарарли оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 

Академиянинг Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси бошлиғи ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор Аҳрор Худойбердиев сўз олиб, интернетдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш масалаларига тўхталди. Қайд этилишича, интернет тармоғи орқали ёшлар таълим-тарбияси ва маънавиятига салбий таъсир кўрсатувчи, ахлоқсизлик, беҳаёлик, бузғунчиликни тарғиб қилувчи ёт ғоялар кенг тарқатилмоқда. Ёшлар орасида профилактик тарғибот тадбирларини самарали ташкил этиш бундай салбий иллатларнинг олдини олишга хизмат қилади. Таълим жараёнида аввало ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва маънавий иммунитетини шакллантириш, уларнинг қизиқиш ва иқтидорини тўғри йўналтириш лозим бўлади.    

Тадбирда вояга етмаганлар томонидан интернет тармоғи орқали содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилиниб, билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолаётган ёшлар билан амалга оширилаётган профилактик тадбирлар, виртуал оламдаги таҳдидларнинг оқибатлари ҳақида маълумотлар берилди. 

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech