Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Илғор ёндашувлар ўзлаштирилди

17 Март 2022, 07:03

1156

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 3-босқич талабалари Ички ишлар вазирлиги академиясида амалий стажировка ўтадилар.

Таълим муассасалари ўртасидаги келишув меморандуми доирасида ташкил этилган машғулотлар психология йўналиши бўйича амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга йўналтирилди.

Машғулотлар давомида турли мавзулар бўйича психологик тренинглар ўтказилди. Талабалар битирув курс ишлари доирасида психодиагностик методикалардан фойдаланган ҳолда тест сўровларини амалга ошириб, шахс психологик портретини яратиш методикаси юзасидан амалий кўникмаларини шакллантирдилар. Талабалар ички ишлар органлари учун психолог-мутахассисларни тайёрлаш жараёни, таълимда қўлланилаётган интерфаол метод ва замонавий ёндашувлар, шунингдек Психологик таъминлаш марказининг имкониятлари билан танишдилар.

Бундан ташқари, машғулотларнинг сўнгги кунида таълим муассасалари ёшлари ўртасида “Психология билимдони” мавзусида викторина ҳам ташкил этилди. Қизиқарли руҳда ўтган баҳс ёшларнинг соҳага доир билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. 

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech