Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Илмий-амалий конференция ўтказилди

04 Ноябрь 2024, 08:11

258

ИИВ академиясида ички ишлар органлари ходимларининг жанговар ва жисмоний тайёргарлигига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тизимдаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда мавзу атрофлича муҳокама қилинди. Ички ишлар вазирлиги вакиллари, шунингдек, Малака ошириш институти, 1 ва 2-сонли академик лицейлар ҳамда академия профессор-ўқитувчиларининг маърузалари тингланди.

Ички ишлар органлари ходимларининг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини замон талаблари даражасида ошириш, таълим муассасаларида илғор ёндашувларни жорий этиш, хориж тажрибалари асосида фаолиятни такомиллаштириш, тизимдаги муаммоларнинг илмий-амалий ечимларини тадқиқ қилиш, соҳа учун кадрлар тайёрлашда замонавий тенденцияларни инобатга олиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech