Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Илмий-амалий конференция

01 Январь 2022, 06:01

1650

ИИВ Академиясида “Тезкор-қидирув фаолиятини бевосита амалга оширувчи органларнинг ҳамкорлигини ташкил этиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Конференцияда Бош прокуратура академияси, вазирлик соҳавий хизматлари ҳамда тезкор-қидирув фаолиятини бевосита амалга оширувчи органлар вакиллари, ўқув даргоҳи профессор-ўқитувчилари сўзга чиқиб, мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Соҳа мутахассислари тезкор-қидирув фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш амалиётига илғор тажрибаларни татбиқ этиш, ички ишлар органларининг давлат ва бошқарув ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, фаолиятга ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий қилиш масалаларини муҳокама қилишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech