Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Қийналаман!… Юрагимда ҳовур”

23 Апрель 2022, 10:04

1055

ИИВ Академиясида ўтказилган маърифат дарсида Усмон Носирнинг ҳаёти ва ижоди хотирланди.

Ўзбек адабиётининг забардаст шоири Усмон Носир бетакрор истеъдод ва жасорат соҳиби эди. Унинг ижодида она юртимизга бўлган чексиз муҳаббат ва садоқат ғоялари билан суғорилган. Истиқлол ва эрк куйчиси оташин шеърлари билан ҳали ёшлик чоғларидаёқ адабиёт дарғалари қаторидан жой олди.

Мустабид тузум даври қурбони бўлган шоирнинг “Қуёш билан суҳбат”, “Сафарбар сатрлар”, “Юрак”, “Меҳрим”, “Атлас”, “Сўнгги кун” каби кўплаб ижод маҳсуллари, Пушкин, Лермонтов, Гейне, Гёте, Байрон ижодидан таржималари миллий адабиётимизнинг дурдоналари саналади. Шу боис, Усмон Носир ижодининг миллий маънавиятимизни юксалтиришдаги аҳамияти беқиёс. 

 Тадбирда Усмон Носир ижодидан намуналар ўқилди. Қатағон даври қурбонлари қисматидан ҳикоя қилувчи “Қора қуёш” спектакли ходимларда улкан маънавий таассурот қолдирди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech