Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги Ибн Сино номли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.
Таълим маскани ўқитувчи-мураббийлари, ўқувчи ёшлар ва ИИВ Академияси курсантлари иштирок этган тадбирда ички ишлар органи фахрийси Телмон Муродхўжаев кўп йиллик машаққатли касбий фаолияти ҳақида ёш авлодга сўзлаб берди.
Мустақилликнинг дастлабки йиллари республикамиздаги ижтимоий-сиёсий вазият, ички ишлар ходимларининг халқимиз осойишталигини таъминлаш йўлида олиб борган саъй-ҳаракатлари, Ватан тинчлиги учун мардларча ҳалок бўлган ходимларнинг шарафли ҳаёти ҳақидаги хотиралар ёшларда катта таасурот қолдирди.
“Уч авлод учрашуви” сўнггида ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД тезкор ҳаракатланувчи отряди томонидан кўргазмали машғулот ташкил этилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати