Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ИИВ Академияси шахсий таркиби навбатдаги саф кўригидан ўтказилди.
Тошкент горнизони бошлиғининг буйруғига биноан ташкил этилган тадбирда катта ва кичик офицерлар, сафдор ва сержантлар таркиби ходимлари, шунингдек магистратура тингловчилари ҳамда кундузги таълим курсантлари иштирок этди.
Кўрик давомида хизмат кийимини кийиш тартиби, зарур ҳужжат ва анжомлар, шахсий таркибнинг хизмат тайёргарлиги текширилди. Байрам кунлари жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ходим ҳамда тингловчи-курсантларга тегишли тавсиялар берилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати