Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Хизмат интизомини мустаҳкамлашга бағишланди

18 Март 2022, 08:03

1912

Қарши шаҳар ИИО ФМБда ходимларнинг касбий фазилатлари ва маънавий-руҳий тайёргарлигини юксалтириш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Ж.Атаев, бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Х.Атаназаров, ИИВ Академияси бошлиғининг ёрдамчиси, полковник И.Ҳимматов, шунингдек бир гуруҳ ёш ходимлар, ҳудудий ички ишлар органларида амалиёт ўтаётган курсантлар ва уларнинг ота-оналари қатнашди.

Йиғилишда сўз олганлар ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга тўхталиб, ходимларнинг касбий, жанговар вқа жисмоний тайёргарлигини замон талаблари даражасида йўлга қўйиш долзарб масала эканлигини таъкидладилар.

Айниқса сўнгги пайтларда соҳа ходимлари томонидан хизмат интизомини бузиш, мансаб ваколати, тамагирлик, порахўрлик билан боғлиқ салбий иллатлар содир қилинаётгани, фуқаролар мурожаати билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда қонуний талаблардан четга чиқилаётгани, айрим ёш ходимларда касбий фазилатларнинг тўлиқ шаклланмагани оқибатида тизим шаънига путур етказувчи ҳолатлар юзага келаётгани танқидий руҳда муҳокама қилинди.

Соҳа мутасаддилари ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, ходимлар ўз касбий салоҳиятларини мунтазам равишда юксалтириб боришлари лозимлигини таъкидладилар. Шунингдек йиғилишда ёш ходимлар ва курсантлар ҳам сўзга чиқиб, зиммаларига юклатилган шарафли вазифаларни ҳалол ва виждонан бажариш, она Ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилишда юксак намуна кўрсатишларини билдирдилар.

Тадбир давомида “Коррупция – жаҳолатга йўл” фильми намойиш қилинди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech