Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Хиёбонда адабиёт дарси

06 Май 2022, 04:05

1130

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Чўлпоннинг ҳаёти ва ижодига бағишланган навбатдаги сайёр дарс ташкил қилинди. 

Ўзбек адабиётининг ёрқин вакили Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек: “Чўлпон янги адабиётда янги шаклларга асос солди. Мистик адабиёт ўрнига замонавий зийрак адабий дидга жавоб берувчи ажойиб шеърларни тақдим этди”, деган эди. Чиндан ҳам, маърифатпарвар адиб Абдулҳамид Чўлпон миллий адабиётимиз тарихида ёрқин из қолдирди. У ўз ҳаёти ва ижодини истибдод зулмига қарши курашга, халқни жаҳолат ботқоғидан олиб чиқиб, маънавий тафаккурини юксалтиришга бағишлади.

“Адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавияти кўзгуси” шиори остида ўтказилган машғулотда истиқлол курашчисининг ижодий мероси, шеърларида улуғланган ғоялар, Чўлпон асарларини ўрганишнинг долзарб жиҳатлари ҳақида сўз борди. ИИВ Академия курсантлари шоирнинг бетакрор шеърларидан ёд айтиб, маъносини шарҳлаб бердилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech