Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР

01 Май 2022, 03:05

1849

Байрамлар арафасида хонадонларимиз остонасини озода, саранжом-саришта қилиш эзгу фазилатларимиздандир, 30 апрель куни Республикамиз бўйлаб “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Ҳашар давомида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, мўътабар масканлар, болалар майдончалари ҳамда давлат ташкилотларининг бино ва иншоотлари атрофлари тартибга келтирилди. Ички ишлар вазирлиги Академияси жамоаси ҳам умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этиб, савобли ишлар кўламига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

30 апрель куни эрта тонгдан таълим муассасаси ходимлари ва курсантларидан иборат ташаббускор гуруҳ томонидан Ички ишлар вазирлигига бириктирилган Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ободонлаштириш тадбирлари амалга оширилди. Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида туманнинг “Кўтарма”, “Дилобод”, “Навбаҳор”, “Дўмбиробод” ҳамда “Бостирма” маҳаллалари ҳудудларида, ариқ ва йўллар, экинзорлар ободонлаштирилиб, 12 минг тупдан зиёд мевали ҳамда 3579 та манзарали кўчатлар экилди. Кўпқаватли уйлар атрофлари чиқиндилардан тозаланди. Деворлар, дарахт ва буталарга ишлов берилди. Ерлар юмшатилиб, 14 мингга яқин турли гул кўчатлари экилиб, атроф чаманзорга айлантирилди.

Умумхалқ хайрия ҳашари таълим муассасасининг ўзида ҳам давом эттирилиб, ҳудудларда ободонлаштириш ишлари, дарахтларни оқлаш ва манзарали гулларни экиш тизимли равишда амалга оширилди. Бу каби хайрли ишлар ўқув даргоҳида доимий равишда амалга ошириб борилади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech