Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшлар – яшил ҳудудлар бунёдкори

17 Апрель 2022, 04:04

939

Кўчат экиб, боғ яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Эзгу анъанани Янги Ўзбекистон ёшлари муносиб давом эттириб келишмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида пойтахтимизнинг Сергели туманидаги “Хонобод” маҳалласида ўтказилган дарахт экиш акцияси юзлаб ёшларни хайрли мақсад йўлида бирлаштирди. Ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Бош прокуратура, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир маҳалла аҳлига байрамона кайфият улашди.

Лойиҳа доирасида 2 гектар бўш ер майдон ободонлаштирилиб, 1000 дона павлония дарахти экилди. Маҳалла фаолларининг айтишича, павлония энг тез ўсувчи дарахт бўлиб, ноёб хусусиятларга эга. Унинг катта барглари жазирама иссиқда атрофни мўътадиллаштиради, юқори ҳароратга чидамлилиги ва кўркам кўриниши билан инсонга хушкайфият бағишлайди.

– Дарахт экиш акциясида фаол қатнашганимдан хурсандман, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ИИВ Академиясидаги бошланғич ташкилоти фаоли Муҳаммадмирзохон Ваҳобов. – Она табиатни асраб-авайлаш юртимиздаги ҳар бир инсоннинг бурчи бўлмоғи керак. Чунки маҳаллалар обод бўлса, юртимиз фаровон бўлади.

Акцияда Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари кўнгилли сифатида иштирок этиб, хайрли ишга муносиб ҳисса қўшганларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech