Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби томонидан Ички ишлар вазирлиги академияси тадқиқотчилари учун мастер-класс машғулоти ташкил этилди.
Айтиш жоизки, ўқув даргоҳида илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, мавжуд салоҳиятни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ долзарб муаммолар бўйича тадқиқотлар олиб бориш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
“Таҳлилий тадқиқотлар методикаси” мавзуида ўтказилган галдаги машғулот ёш педагоглар, тингловчи ва курсантларнинг илмий-тадқиқот ишларини тизимли таҳлил қилиш ҳамда унинг натижаларидан фойдаланиш бўйича малакаларини оширишга йўналтирилди.
Машғулот давомида тадқиқот ишининг асосий жиҳатлари, жумладан, тизимли таҳлил, муаммога ёндашув, мантиқий фикрлаш каби методларнинг аҳамияти тушунтирилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати