Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёш олимлар кенгаши фаолияти йўлга қўйилди

27 Апрель 2022, 02:04

1290

ИИВ Академияси бошлиғининг 2022 йил 21 апрелдаги “Ёш олимлар кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи асосида ўқув даргоҳида Ёш олимлар кенгаши ташкил қилинди. 

Куни кеча кенгашнинг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Академия бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари, полковник Руфтулло  Нигматов олиб борган йиғилишда ёш олимлар олдида турган долзарб вазифалар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Таъкидлаб ўтилганидек, ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига тизимли йўналтириш, уларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, илмий мактабларни ҳар жиҳатдан шакллантириш орқали фан, таълим ва амалиёт интеграциясини кучайтириш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлашга кўмаклашиш кенгашнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Йиғилишда юқоридаги буйруқнинг мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган устувор вазифа ва талаблар етказилди. Эндиликда ёш олимларни фундаментал, амалий ҳамда инновацион йўналишлардаги илмий фаолиятга жалб қилиш, ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, республикамизги илмий ва таълим муассасалари билан ўзаро тажриба алмашишни кучайтириш, илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш, соҳага давлат ва хорижий грантларни самарали йўналтириш каби йўналишларда ишлар тубдан такомиллаштирилиши таъкидланди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech