Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёш ходимлар ва курсантлар билан учрашув

11 Март 2022, 08:03

1201

Йиғилишни ИИВ Академияси бошлиғининг ёрдамчиси, полковник И.Ҳимматов олиб борди. 

Ҳар йили таълим муассасасини турли мутахассислик бўйича юзлаб ўғил-қизлар тамомлаб, ички ишлар органларида хизмат фаолиятини бошлайди. Ҳозирда Сирдарё вилояти ИИБ ва унинг ҳудудий органларида ҳам кўплаб ёш кадрлар самарали хизмат олиб бориб, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ҳисса қўшишмоқда. Аммо шахсий таркиб орасида ўз хизмат бурчини унутиб, салбий хатти-ҳаракатга қул урган, ножўя қилмиши туфайли интизомий жазога тортилган ходимлар ҳам йўқ эмас. Бу каби ҳолатларнинг барвақт олдини олиш эса долзарб вазифалардан биридир.  

Йиғилишда айни шу масала муҳокама марказида бўлди. Хусусан, сўнгги беш йилда ИИВ Академиясини тамомлаган кадрларнинг фаолияти, улар томонидан йўл қўйилган хизмат интизомини бузиш ҳолатлари, шахсий таркиб билан олиб борилган профилактик ишлар натижаси сарҳисоб қилинди. Сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида янги авлод ички ишлар органлари ходимига қўйилаётган талаблар, бу борада қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириб ўтишди.

Бевосита мулоқот тарзида ўтган учрашувда Академиянинг кундузги таълим 3-ўқув курси курсантлари ва уларнинг ота-оналари ҳам иштирок этди. Ёш мутахассисларни тизим фаолиятига доғ туширувчи салбий иллатлардан ҳимоя қилишда “устоз-шогирд” анъаналарининг таъсирчанлигини ошириш, ота-оналарнинг масъулиятини кучайтириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech