Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Долзарб таклифлар билдирилди

29 Апрель 2022, 08:04

1319

ИИВ Академиясида “Таълим ва тарбия инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришнинг муҳим омили” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси бошлиғи, полковник К.Джавакова сўз олиб,  илмий-амалий анжуманнинг мақсади ва вазифалари, мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди. Шунингдек, мутахассисларнинг инсон ҳуқуқлари маданиятини тарбиялаш, таълим сифати ва самарадорлигини ҳуқуқий тартибга солиш, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари маданиятини ривожлантириш хусусиятлари, ички ишлар органлари фаолиятида инсон ҳуқуқлари маданиятининг аҳамиятига бағишланган маърузалари тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Халқаро ислом академияси, Тошкент давлат юридик университети вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар ва курсантлар иштирок этган анжуманда муҳим таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech