Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ДАСТЛАБКИ ҲИМОЯЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

06 Январь 2022, 08:01

1832

Малакавий диплом ишларини қабул қилиш комиссиясига ИИВ Академиясининг ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари билан бирга, ички ишлар органларидан тажрибали амалиётчи ходимлар жалб қилинган.

Айни жараёнда кундузги таълимнинг “тергов фаолияти”, “тезкор-қидирув фаолияти”, “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”, “эксперт-криминалистика фаолияти”, “хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш”, “жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти” ҳамда “йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти” мутахассисликлари бўйича таълим олаётган битирувчи босқич курсантларининг диплом ишлари қабул қилинмоқда. Бунда танланган мавзунинг қай даражада тадқиқ этилгани, малакавий битирув ишининг белгиланган талабларга мувофиқлиги, чоп этилган тезис ва илмий мақолалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, эмперик материаллар ва статистик маълумотлар таҳлили, шунингдек, мавзуга оид амалиётда учраётган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ҳамда тавсиялар инобатга олинмоқда.

Мутахассисларнинг айтишича, дастлабки ҳимоялар курсантларда илмий тадқиқотчиликка оид кўникмаларни шакллантириб, улар томонидан йўл қўйилган айрим камчиликларни бартараф этишга имкон беради. Диплом ҳимоялари жорий йилнинг 17 январига қадар давом этади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech