Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Чўлпонни англаш бахти...

29 Апрель 2022, 11:04

1210

Шу кунларда пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида “Адабиёт – халқнинг юраги” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари Абдулҳамид Чўлпон ҳайкали пойида адабиёт дарсини ташкил қилдилар. Машғулотда маърифатпарвар адибнинг бой адабий мероси ҳақида фикрлар билдирилди.

 Тарихимизнинг мураккаб даврида яшаб, ижод қилган буюк боболаримизнинг ибратли ҳаёти ёшларнинг комил инсон бўлиб шаклланишига хизмат қилаётгани эътироф этилди.

Курсантлар сўз олиб, Абдулҳамид Чўлпон асарларини англаш – миллий ўзликни, маънавиятни, адабиётни англаш эканини, ёшлар Ватанни севиш, мардлик ва шижоат, фидоийликда боболаримизга муносиб издош бўлишлари кераклигини таъкидладилар.

Шу куни адиб ҳайкали пойига гул қўйилиб, унга эҳтиром кўрсатилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech