Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Боқий мерос соҳиби

09 Апрель 2022, 10:04

1592

Ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирийнинг асарлари китобхонни ҳамиша ўзига чорлаб келган. Адиб 44 йиллик умри мобайнида миллат ва халқ қайғуси йўлида залворли ижод қилиб, чинакам маънавий жасорат кўрсатди.

Севимли ёзувчимиз таваллудининг 128 йиллигига бағишлаб ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда адабиётшунос Шеркон Қодирий, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари давлат музейи бош илмий ходими Баҳром Ирзаев ва Ички ишлар вазирлиги академияси жамоаси иштирок этишди.

Чиндан ҳам, Абдулла Қодирий асарларининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни жуда беқиёс. Адиб қолдирган улкан мерос ёшларни юртга муҳаббат, бой ўтмишимиз ва бебаҳо қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда. Сўнгги йилларда Қодирий сиймосига эҳтиром кўрсатиш борасидаги эзгу ишлар кенг қулоч ёйди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи, ижод мактаби, музей барпо этилди. Адиб яшаган хонадон адабиёт, илму маърифат бўстонига айлантирилди.

Тадбирда Абдулла Қодирийнинг набираси Шеркон Қодирий бобосининг мураккаб ҳаёт йўли, қатағон йилларининг аянчли хотираларини ёдга олди. Давлатимиз томонидан даҳо адибга улуғ эҳтиром кўрсатилаётганини алоҳида эътироф этди. “Халқ юраги” туркуми остида Кинематография агентлиги томонидан суратга олинган ҳужжатли фильм барчада катта тассурот қолдирди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech