Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Битирувчилар учун масъулиятли синовлар бошланди

28 Март 2022, 10:03

2222

Бугун, 28 мартдан Ички ишлар вазирлиги академиясининг Сиртқи таълим факультети тингловчилари учун Якуний давлат аттестацияси бошланди.

Маълумки, сиртқи таълим йўналишига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда камида уч йиллик иш стажига эга олий ҳамда ўрта махсус маълумотли ходимлар қабул қилинади. Факультетда олий маълумотга эга ходимлар уч йил, ўрта махсус маълумотга ходимлар эса тўрт йил давомида таълим олиши белгиланган. Жорий ўқув йилида факультетни олий маълумотга эга 82 нафар тингловчи тамомлаб, “жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича “юрист” малакасига эга бўлади.

Ички ишлар вазирлиги ҳамда таълим муассасасининг тегишли буйруқлари талаблари асосида ўтказилаётган Якуний давлат аттестациясида тингловчилар мутахассислик ва “Миллий ғоя. Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанларидан имтиҳон топширишмоқда. Жараёнларнинг шаффоф, холис ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида имтиҳонларга етакчи олий таълим муассасалари ҳамда вазирлик соҳавий хизматларидан тажрибали мутахассислар ҳам жалб қилинган.

Якуний давлат аттестацияси синовлари 2022 йилнинг 1 апрелига қадар давом этади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech