Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Билимлар мустаҳкамланди

15 Ноябрь 2021, 07:11

1474

Академиянинг Автомобил тайёргарлиги кафедраси томонидан ўқув жараёни самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кундузги таълим бакалавриатининг 2-босқич курсантлари учун ташкил этилган машғулот Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги “Олмазор ўқув спорт техника клуби" унитар корхонаси ўқитувчиси томонидан олиб борилди.

Машғулот давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принциплари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари, транспорт воситалари эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мажбуриятлари, йўл ҳаракати хавфсизлигини тиббий жиҳатдан таъминлаш, ҳайдовчиларни тайёрлашга доир талаблар, хусусан, ҳайдовчини тавсивловчи кўрсатгичлар, ҳайдовчи меҳнатини ташкил этиш ва унинг касбига муносиблигини аниқлаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида билимлар мустаҳкамланди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech