Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Билим ва маҳорат баҳси

13 Январь 2022, 10:01

685

ИИВ Академиясининг Ҳарбий тайёргарлик кафедрасида беллашув ташкил этилди.

14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирда ИИВ Академияси курсантларининг ҳарбий билим ва жанговар маҳоратлариини синовдан ўтказдилар.

Ўқотар қуролларни қисмларга ажратиш ва йиғиш, “Тезкор савол-жавоб” ҳамда “Нишонлар координаталарини аниқлаш” шартларидан иборат бўлган беллашувда ғолиблик 2-босқич курсантларига насиб этди. Кундузги таълимнинг 3-босқич курсантлари иккинчи ва 1-босқич курсантлари эса жамоавий учинчи ўринга сазовор бўлдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech