Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Билим ва кўникмалар синалмоқда

24 Май 2022, 10:05

209

Ички ишлар вазирлиги академиясини “жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича тамомлаётган курсантлар амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратяптилар.

Битирувчи курс вакилларининг “Финал-2022” комплекс ўқув машғулотлари ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш колонияларида ташкил этилди. Унда тажрибали амалиёт ходимлари ва таълим муассасасининг Жиноят-ижроия ҳуқуқи кафедраси професосор-ўқитувчилари иштирок этди. 

Машғулот давомида курсантлар эгаллаган назарий билимларини амалий фаолиятда қўллаш орқали белгиланган вазифаларни мустақил равишда бажардилар. Малакали мутахассислар томонидан машғулот жараёнида йўл қўйилган айрим камчиликлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Амалий машғулот якуни бўйича ҳар бир курсантнинг касбий маҳорати рейтинг тизими асосида баҳоланди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати  

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech