Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Батафсил фикр алмашилди

18 Апрель 2022, 11:04

1271

ИИВ Академиясининг кундузга таълим ўқув режаси асосида дарс машғулотига йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари жалб қилинди.

Ички ишлар органлари томонидан маъмурий жавобгарликни таъминлаш фанидан ўтказилган машғулотда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш учун маъмурий жавобгарликни таъминлаш мавзуида мунозара юритилди. Амалиётда юзага келаётган ҳолатлар бўйича аниқ мисоллар келтирилиб, соҳани такомиллаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари тушунтириб ўтилди.

Курсантлар пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларини йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишнинг аниқ механизмларини белгилаш, жазо муқаррарлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйиш, шунингдек йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш борасида ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech