Буюк бобомиз Амир Темурнинг серқирра фаолияти, мардлиги, жасорати ўсиб келаётган ёш авлод учун чинакам намунадир.
Соҳибқирон таваллудининг 686 йиллигига бағишлаб Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир буюк саркарданинг ҳаёти ҳақидаги фильм намойиши бошланди.
Сўзга чиққанлар Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати, салтанатни бошқариш стратегияси, илм-фан, маданият ва бунёдкорлик ҳомийси сифатидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот беришди. Бу борада “Темур тузуклари” асари бобокалонимиз шахсиятини теранроқ англашда муҳим тарихий рисола эканлиги таъкидланди.
– Жаҳон аҳли улуғ бобомизнинг бунёдкорлик фазилатларини ҳам алоҳида эътироф этади. Тарихий манбаларга кўра, соҳибқирон салтанат тасарруфидаги шаҳарларда улкан меъморий обидалар барпо қилдирган. Пойтахт Самарқанднинг илм-маърифат ва маданият марказига айланишига беқиёс ҳисса қўшган. Шу боис, Амир Темур ва темурийлар даври дунё олимларини ҳамон тадқиқотлар олиб боришга ундамоқда, – дейди Академиянинг 2-босқич курсанти Жавоҳир Бафоев.
Тадбир курсантлар томонидан тайёрланган саҳна кўриниши билан давом этди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати