Курсантларга замон талаблари даражасида билим бериш, мутахассислик бўйича касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув жараёнига ички ишлар органларининг тажрибали ходимлари кенг жалб этилмоқда.
Навбатдаги машғулотга ИИВнинг Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакили таклиф қилинди. Амалиётчи ходим томонидан транспорт воситаларини спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда бошқарганлик учун жавобгарликни таъминлаш, бошқарув ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга транспорт воситаларини ҳайдашга йўл қўйишнинг ҳуқуқий оқибатлари, тизимдаги ислоҳотлар натижасида фаолиятга татбиқ этилаётган чора-тадбирлар ҳамда хориж тажрибасининг ўзига хос жиҳатлари тушунтирилди.
Машғулот давомида ИИВ Академияси курсантлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан жавоб олдилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати