Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Амалиёт ходими иштирокида давра суҳбати

15 Апрель 2022, 09:04

897

Жиноят-процессуал қонунчиликчиликни такомиллаштириш борасида қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? Амалиётга татбиқ этилиши кутилаётган механизмлар қайси жиҳатлари билан аҳамиятли?

Ички ишлар вазирлиги академиясида бўлиб ўтган давра суҳбатида шу каби саволлар атрофида мунозара юритилди. Жиноят-процессуал ҳуқуқ кафедраси томонидан ўтказилган тадбирда соҳа мутахассилари, профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ва курсантлар иштирок этди.

Давра суҳбатида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бўлим бошлиғи, подполковник С.Орипов, Жиноят-процессуал ҳуқуқ кафедраси бошлиғи, подполковник Б.Рашидов мазкур соҳадаги ислоҳотлар, хусусан, қонун ижодкорлиги жараёнида амалиётга жорий қилиниши кутилаётган янгиликларга батафсил тўхталиб ўтди. Курсантлар қонунчиликни халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech