Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳам танишув, ҳам амалиёт

11 Март 2022, 08:03

1066

ИИВ Академияси магистратурасининг “ташкилий-стратегик бошқарув”  мутахассислиги бўйича таълим олаётган тингловчилари малакавий амалиёт доирасида пойтахтимиздаги Судьялар олий мактабида бўлдилар.

Айтиш жоизки, Президентимиз ташаббуси билан судьялар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган олий мактаб фаолияти судьяликка номзодларни тайёрлаш, судьялар ва суд аппарати ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга йўналтирилган.

Амалий машғулот жараёнида Академия тингловчилари суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, олий мактаб фаолияти, ўқув жараёнининг ўзига хос жиҳатлари, назарий ва амалий машғулотлар жараёнида қўлланилаётган инновацион ёндашувлар билан танишдилар.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech