Таълим муассасасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида киберспорт бўйича мусобақа уюштирилди.
Тадбир Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар ҳудудий кенгаши, Киберспорт ассоциацияси ҳамкорлигида курсант ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинларни оммалаштириш, ахборот технологиялари бўйича иқтидорларни аниқлаш мақсадида ташкил қилинди. Жами 14 та жамоа иштирок этган мусобақа якунида “Cyber” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
* * *
Академияда таълим олаётган курсант қизлар ўртасида ўтказилган “Huquqiy Quiz” ўйини интеллектуал салоҳиятни чархлашга хизмат қилди.
Олти шартдан иборат ўйинда мантиқий фикрлашга ундайдиган 42 та савол ўйналди. Якунда 2-ўқув курсининг “Триумф” жамоаси биринчи, 1-ўқув курсининг “Прогресс” жамоаси иккинчи ҳамда 2-ўқув курсининг “Элита” жамоаси учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
* * *
Ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти кафедраси томонидан “Транспорт ва туризмда хавфсизликни таъминлаш: хорижий ва миллий тажриба” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББдан Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари вакиллари, курсантлар ҳамда профессор-ўқитувчилари қатнашди.
Мулоқотда хавфсиз туризм йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, хорижий давлатлар тажрибаси асосида миллий амалиётга жорий қилинаётган ёндашувлар, мамлакатимиз туризм салоҳиятини оширишда жамоат хавфсизлиги таъминлаш ва жиноятларнинг барвақт олдини олишнинг аҳамияти, тизимни такомиллаштириш омиллари хусусида фикр алмашилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати