Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

30 Март 2024, 08:03

822

Сиртқи таълим факультети тингловчилари учун “Юксак интизом ва касбий маданият – коррупцияга ғов” мавзуида тадбир ўтказилди.

Тадбирда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг таълим муассасалари бўйича бўлими бошлиғи Ўткирбек Қосимов коррупция ва унинг салбий оқибатлари, тизим ходимлари ўртасида ушбу иллатга қарши муросасиз курашиш борасида олиб борилаётган кенг қамровли тадбирлар ҳақида атрофлича сўз юритди. Соҳа ходимлари юксак маданияти, касбий фазилатлари билан жамиятда ўрнак бўлиши, коррупциявий ҳолатларга қарши муросасиз курашиши зарурлиги таъкидланди.

* * *

26–29 март кунлари Жиззах вилоятида спортнинг енгил атлетика туридан мусобақа уюштирилди. Ички ишлар вазири кубоги учун ўтказилган баҳсларда республикамизнинг барча ҳудудларидан 19 та жамоа қатнашди.

Мусобақа давомида ИИВ академияси курсантлари ҳам фаоллик кўрсатди. Вакилларимиз швед эстафетасида биринчи, эстафетали югуришда эса иккинчи натижани қайд этиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринга сазовор бўлишди.

* * *

Тошкент кимё-технология институтида “Диний экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси” мавзуига бағишланган ҳуқуқий тарғибот ташкил қилинди.

Учрашувда академиянинг Криминалистик экспертизалар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Илҳом Ҳайдаров маъруза қилди. Тажрибали мутахассис терроризм ва диний экстремизм таҳдидлари, ёшларнинг турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолиш омиллари, террор ташкилот ва гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ахборий хуружлар, уларга қарши курашиш масалалари ҳақида тушунча бериб, талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech