Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

04 Апрель 2024, 10:04

367

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида эксперт-криминалистлар учун сайёр машғулотлар ташкил қилинди.

Криминалистик экспертизалар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилган машғулотлар давомида соҳа ходимлари суд экспертиза тадқиқотларини ўтказиш ва хулосани расмийлаштириш юзасидан билим ҳамда кўникмаларини оширдилар.

* * *

Саф қисми отрядлари ўртасида “Энг яхши саф қўшиғи” танлови ўтказилди.

Курсантларнинг ҳарбий-ватанпарварлик ва жанговар руҳини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда 17 та отряд беллашди. Ҳакамлар ҳар бир чиқишни синчковлик билан баҳолаб, қўшиқ матни, унинг жарангдорлиги ва ижро маҳоратига алоҳида эътибор қаратишди. Якунда 1-ўқув курсининг 7-отряди ва қизлар отряди куйлаган қўшиқ энг яхши деб топилди.

* * *

Академия профессор-ўқитувчилари ва тингловчи-курсантлари учун китоб ярмаркаси уюштирилди.

Шахсий таркиб ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, таълим олувчиларга қулай шароит яратиш тадбирнинг бош мақсади бўлди. Ярмарка иштирокчилари арзонлаштирилган нархда сотувга қўйилган турли-туман китоблардан харид қилдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech