Ички ишлар вазирлиги академиясининг Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида навбатдаги машғулотлар ташкил қилинди.
Малака ошириш курсига вазирлик тасарруфидаги идоравий академик лицейлардан 18 нафар ўқитувчи жалб қилинди. Машғулотлар таълимнинг инновaцион ёндашувлари асосида тўртта ўқув модули бўйича ўтказилди.
Тингловчилар ўқув жараёнини ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий асослари, илғор педагогик технологиялар, ҳуқуқшунослик ва касбий фанларни ўқитиш методикаси юзасида маҳорат оширдилар. Машғулотлар Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг тажрибали профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда олиб борилди.
Тўрт кун давом этган ўқув курси якунида тест синовлари қабул қилиниб, синовлардан муваффақиятли ўтганларга сертификат берилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати