Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академияда “Очиқ эшиклар куни”

06 Январь 2022, 10:01

342

 

 

Ёшларнинг она Ватанимизга ва танлаган касбига садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбирга ИИВ қошидаги 1-сонли академик лицей ўқувчилари таклиф этилди.

Таълим масканида яратилган замонавий шарт-шароитлар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ўқув мажмуалари, Ахборот-ресурс маркази, Ҳарбий ва Жанговар-жисмоний кафедралари, турар-жой иншоотлари билан танишув асносида таълим тизимига татбиқ этилаётган инновацион янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

Ўқувчилар курсантларни касбий, маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида камол топтиришга қаратилган машғулотларда қатнашиб, улкан таассуротларга эга бўлдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech