Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ахборот технологиялари имкониятлари кенгаяди

01 Январь 2022, 06:01

1255

Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари курсантлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини ўрганди.

Юртимизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари жадал ривожланиб бораётган соҳалардан бирига айланди. Тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар таълим самарадорлигига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Бу эса ҳозирги глобаллашув шароитида жуда муҳим.

Мулоқотда таълимни рақамлаштиришнинг афзалликлари, ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, бу борада қўлланилаётган инновацион ёндашувлар, таълим-тарбия сифатини юксалтиришга хизмат қилувчи илғор технологияларни амалиётга татбиқ этиш, айни соҳадаги муаммоларнинг ечимлари хусусида фикр алмашилди.

Ёшларнинг ахборот технологияларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши учун имкониятларни янада кенгайтириш, янги электрон дастурларни яратиш борасидаги таклифлар қўллаб-қувватланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech