Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан пойтахтимизда барпо этилган Адиблар хиёбони ёшларга маърифат улашувчи масканлардан биридир.
Кўркам хиёбонда адабиётимиз дарғаларига чуқур ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида ёдгорликлар ўрнатилган. Шулар орасида халқпарвар адиб Абдулла Қодирийнинг ҳам ҳайкали бор.
Бугун севимли ёзувчимиз таваллудига 128 йил тўлди. Шу муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари Абдулла Қодирийнинг ёрқин хотирасини ёдга олдилар. Адибнинг улкан ижодий мероси ёш авлодни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда юксак тарбиявий восита эканлиги таъкидланди.
Зеро, абадиятга дахлдор аждодларимизнинг порлоқ сиймоси келгуси авлодлар қалбида барҳаётдир.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати