Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Султонобод” янада обод бўлади

16 Январь 2022, 05:01

1493

Андижон туманининг “Султонобод” маҳалласида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни жиловлаш бўйича “фуқаробай” ишлаш методикаси самарали татбиқ қилинмоқда.

Жорий йилнинг 10–15 январь кунлари ИИВ Академияси ишчи гуруҳи томонидан мазкур маҳалланинг криминоген вазиятини яхшилаш борасида тизимли ишлар қилинди. Ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари, профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда ўтган йил давомида содир этилган жиноятлар жойларга чиқилган ҳолда ўрганилди.

Таҳлилларга кўра, “Султонобод” маҳалласида 2021 йилнинг 12 ойи давомида жиноятчилик миқдори 34,7 фоизга камайган. Хусусан, ўғирлик, фирибгарлик ва бошқа турдаги жиноятлар нисбатан кам содир этилган бўлса, қасддан одам ўлдириш, пора беришда воситачилик қилиш, баданга қасддан шикаст етказиш каби ҳолатлар умуман қайд этилмаган.

Ишчи гуруҳи аъзолари маҳалла ҳудудида содир этилган товламачилик, безорилик, ҳужжатларни қалбакилаштириш, туҳмат ва ҳақорат қилиш жиноятларининг сабабларини ўрганган ҳолда уларга имкон бераётган шарт-шароитларнинг олдини олиш бўйича профилактик ишларни олиб бордилар. Маҳалла фаоллари билан мулоқотлар чоғида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи ҳар бир омил атрофлича муҳокама қилиниб, маҳаллани жиноятдан холи ҳудудга айлантириш, мавжуд муаммоларни “фуқаробай” ёндашув асосида бартараф этиш, аҳоли орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш юзасидан тавсиялар берилди.

Таъкидлаш жоизки, ички ишлар органларининг фаолият самарадорлиги ходимларнинг амалий тажрибаси, касбий малакасига боғлиқ. Жойларда ўтказилган йиғилиш ва учрашувларда айни долзарб масала ҳам эътибордан четда қолмади. Профилактика инспекторларининг билим салоҳияти ва касбий тайёргарлигини юксалтириш борасида тегишли вазифалар белгиланиб, шахсий таркибга тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти етказилди. Бу ҳам “фуқаробай” ишлаш орқали маҳалла ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга хизмат қилади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech