“Муаллим медиа” ижтимоий-маърифий каналлари раҳбари Одинахон Муҳаммад Юсуф Академияда таълим олаётган курсант қизлар билан учрашди.
Тадбир меҳмони муқаддас динимизда хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қиммати, аёлларни ҳар томонлама улуғлаш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, айниқса қизлар таълим-тарбиясида эътибор қаратиш муҳим саналган жиҳатларга батафсил тўхталди.
Ўзбек аёллари намунали тарбияси, маънавияти, андиша ва одоби билан азал-азалдан юксак даражада эъзозланиб келингани, замонамиз қизлари уларнинг муносиб издошлари сифатида илму маърифатли, маънавий-ахлоқий етук бўлиб камол топишлари, давлатимиз томонидан яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланишлари таъкидланди.
Одинахон Муҳаммад Юсуф ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати