Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИККА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ

МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИККА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, ИИВ Академияси Олий таълимдан кейинги таълим факультетининг мустақил изланувчилигига талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

1) ариза (билдирги) (бевосита ва юқори турувчи раҳбарнинг розилик билдирган ва имзоси билан тасдиқлаган ҳолда);

2) Академия бошлиғи номига ёзилган йўлланма хат (юқори турувчи раҳбар ёки унинг ўринбосарлари томонидан имзоланиб, талабгорнинг барча ҳужжатлари илова қилинган ҳолда);

3) паспорт нусхаси ва 2 дона 4х6 ҳажмдаги расм;

4) қисқача биографик маълумотнома (таржимаи ҳол);

5) олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг нусхаси;

6) меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (объективка кадрлар бўлимидан имзоланган ва кадрлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда);

7) иш жойидан хизмат тавсифномаси (имзоланган ва маълумот учун муҳри билан тасдиқланган ҳолда);

8) илмий ишлар рўйхати (имзоланган ва маълумот учун муҳри билан тасдиқланган ҳолда) ва уларнинг нусхалари;

9) илмий раҳбардан розилик хати.

Ҳужжатлар 2022 йилнинг 15 январидан 15 февралга қадар давом этади.

ИИВ Академиясининг Олий таълимдан

 кейинги таълим факультети

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech